Рақиб мураббийи шогирдларидан “Реал” юлдузини “синдиришни” сўради

Испания чемпионатининг бешинчи турида “Реал” футболчилари “Мальорка” билан тўқнаш келган эди. Рақиб жамоа бош мураббийи Хавьер Агирре ўйин давомида ўз шогирдларига ғалати топшириқ берди.

Экспертларнинг таъкидлашича, ўйин мобайнида Хавьер Агирре ва “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўртасида тортишув юз берди.

Винисиуснинг норозилигига Агирренинг учрашувда ўз футболчиларидан Бразилия терма жамоаси ўйинчисининг оёғига тепиб, унга жароҳат етказишни бир неча бор сўрагани сабаб бўлган.

Мутахассислар футболчиларнинг ўйин пайтидаги суҳбатларини ўрганиб чиқди. Винисиус жамоадошларига: “Уларнинг мураббийи оёғига теп”, “уни синдир”, деяпти. Футбол ўйнашга қўймаяпти булар”, - деган. “Мальорка” вакили Жауме Коста эса “ ҳа, қўлимиздан келгани шу холос”, деб гап ташлагани аниқланган.

“Реал” вакиллари бошқа жамоалар ҳам Винисиусга атайин жароат етказиши мумкинлигидан хавотирга туша бошлади. Чунки рақибларнинг аксариятига Жуниорнинг голдан кейин рақсга тушиши ёқмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!