Рақиб - нокаутлар устаси! Исроил Мадримов жанги расман эълон қилинди
WBA версияси бўйича собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов 30 октябрь куни Тошкентда озарбайжонлик профессионал боксчи Сеймур Исаевга қарши жанг қилади.
Бу ҳақда Sports.uz нашри Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига таяниб хабар берди.
«Исроил Мадримов – Сеймур Исаев
30 октябрь куни “Ҳумо Арена” мажмуасида профессионал бокс мухлисларини яна бир қизиқарли халқаро жанг кутмоқда. Рингга Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган, WBA версияси бўйича собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов ҳамда кучли зарбалари билан танилган тажрибали озарбайжонлик боксер Сеймур “Grey Wolf” Исаев кўтарилади.
Исраил Мадримов — “The Dream”
Исраил Мадримов 2024 йил март ойида Магомед Курбановни бешинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этиб, WBA версияси бўйича жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган. У шунингдек жаҳон бокси юлдузлари Теренс Кроуфорд ва Вёрджил Ортис каби рақиблар билан ҳам рингда тўқнаш келган. 2026 йил январь ойида Мадримов яна рингга қайтиб, Луис Давид Салазар устидан очколар ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Сеймур Исаев — “Grey Wolf”
Озарбайжонлик боксер Сеймур Исаев чапақай услубда жанг қилади ва профессионал рингдаги нокаутлари билан машҳур. У UBO версияси бўйича жаҳон чемпиони бўлган ва профессионал фаолияти давомида бир қатор муҳим ғалабаларни қўлга киритган», — дея қайд этилган федерациянинг инстаграм саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Мадримов WBA версияси бўйича биринчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. Ҳаваскорлар ўртасида у 2018 йилда Осиё ўйинлари чемпиони, 2017 йилда Осиё чемпиони, 2014 йилда эса Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби (75 килограммгача вазн тоифаси) сифатида танилган. Профессионал боксда эса биринчи ўрта вазнда WBA Inter-Continental ва IBF Inter-Continental минтақавий камарларини ҳам қўлга киритган.
Ҳусанов кутилмаган хушхабар олди!
Ўзбекистон терма жамоасининг ҳақиқий кучига баҳо беришди
“Андижон” футболчиси Европадан машҳур клуб танлади!
Ўзбек футболчисига Европа клубида катта талаб қўйилди
“Трансфер бомбаси”: Европанинг 100 йиллик клуби нега ўзбек футболчисини олди?
ФИФА мундиалда Ўзбекистонга қарши ўйнаган терма жамоага ён босгани ошкор бўлди

Фикрлар