Расман! Вадим Афонин Премьер-лигада ўйнайди

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Вадим Афонин  Россиянинг "Оренбург"  жамоаси сафида қоладиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Афонин ўтган мавсумнинг иккинчи даврасини ҳам айнан "Оренбург"да ўтказган ва Россия Биринчи дивизиони (МФЛ)да 14 баҳсда иштирок этиб, 4 та гол киритишга эришди.

Янги мавсумдан "Оренбург" Россия Премьер-лигасида иштирок этади. Улар 1-турда "Спартак" меҳмони бўлишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!