Расман: "Андижон" бош мураббийи истеъфога чиқарилди

“Андижон” клуби бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Coca-Cola Суперлиганинг 22-турида “Сурхон”дан учралган мағлубиятдан кейин Ҳамидуллаевни клуб раҳбарияти истеъфога чиқаришга қарор қилди.

- Бахтиёр Ҳамидуллаев бошчилигида “Андижон” 9 та учрашув ўтказиб, тўртта дуранг, тўртта мағлубият ва битта ғалаба қайд этди.

Унинг кейинги фаолиятида омад тилаймиз, - дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” 13 очко билан турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. Ушбу мавсум давомида “Андижон” жамоасига Александр Хомяков ва Виктор Кумиков бош мураббийлик қилишга улгурганди.

Энди эса, чемпионат ниҳоясига етмасдан учинчи истеъфо юз берди. Қизиқ, қолган тўртта учрашувда жамоага ким бош мураббийлик қиларкин?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!