Расман!
Ads

Клуб матбуот хизмат тарқатган хабарга кўра, трансфер ойнаси ёпилишига оз  вақт қолганида клуб навбатдаги трансферни амалга оширди.

Бунгача мамлакатимизнинг АГМК, "Насаф", "Локомотив" ва "Пахтакор" каби клубларида ўйнаган, Ўзбекистон терма жамоасига номзод ярим ҳимоячи Дилшод Раҳматуллаев "Андижон" жамоаси билан шартнома имзолади.

Эндиликда тажрибали футболчи «бургутлар» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи ўтган йили "Пахтакор" билан икки йиллик шартнома имзолаган эди.