Расман: "Андижон" сербиялик легионер билан шартнома тузди
"Андижон" клуби мухлислари учун кейинги расмий хабарни маълум қилди!
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилги мавсумни Қозоғистоннинг “Елимай” клубида ўтказган легионер - ҳимоячи Неманья Чаласан“Андижон”нинг янги аъзосига айланди.
Маълумот учун, Неманья Чаласан 1996 йилнинг 17 март санасида Сербияда таваллуд топган. Фаолияти мобайнида Сербиянинг “Бачка Суботица”, “Спартак”, “Чукарички”, Португалиянинг “Шавиш” ва “Лейшоэш” каби жамоаларида ҳам тўп сурган. Охирги клуби эса юқорида айтиб ўтганимиздек, “Елимай” ҳисобаланади.
Чаласан Қозоғистон премьер-лигаси ва Кубок мусобақасида ҳаммаси бўлиб, 28 та учрашувда майдонга тушган ва 4 та голли узатмани бажарган. Умумий ҳисобда эса ушбу ҳимоячи ҳозирга қадар фаолияти давомида 229 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 6 та гол урган ва 9 та голли пас берган.



Фикрлар