Расман! АПЛ клуби бирданига 2 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди

“Ньюкасл” клуби ярим ҳимоячилар – Жонжо Шелви ва Мэтт Ритчи билан шартномани яна 3 йилга узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу футболчиларнинг аввалги шартномалари мавсум якунида ўз ниҳоясига етар эди.

Маълумот учун, 28 ёшли Шелви жорий мавсум АПЛда 16 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол уришга эришди. 30 ёшли Ритчи эса 9 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!