Расман!

"Валенсия" клуби ярим ҳимоячиси Франсис Коклен фаолиятини "Вильярреал"да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли футболчининг трансфери “сариқ сув ости кемаси”га 8 миллион еврога тушган. Томонлар ўртасидаги шартнома эса 2024 йилга қадар имзоланган.

Коклен "Валенсия" сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 89 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. У бунгача "Арсенал", "Лорьян", "Фрайбург" ва "Чарльтон" клубларида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)