Расман! "Атлетико" - "Челси" ўйини Руминия пойтахтида ўтказилади

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Атлетико” ҳамда “Челси” жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин жойи расман ўзгарди.

“Аристократлар” расмий сайтининг маълум қилишича, ушбу жамоалар ўртасидаги беллашув Бухарест шаҳридаги “Миллий” стадионда ўтказилади.

Бундан аввалроқ, коронавирус туфайли қўйилган тақиқлар сабаб ЕЧЛнинг 1/8 финалидан ўрин олган «Боруссия» Мюнхенгладбах – «Манчестер Сити» ҳамда «РБ Лейпциг» – «Ливерпуль» жамоалари ўйинлари Будапешт шаҳрига кўчирилгани маълум қилинган эди.

«Атлетико» – «Челси» жамоаларининг дастлабки учрашуви 23 февраль куни, жавоб баҳси эса 17 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!