Расман! Азар
Ads

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар "Боруссия" Дортмунд футболчисига айланди. Бу ҳақда "арилар" расмий сайти хабар тарқатди.

D7KUcpzXsAAcpBf

Бельгиялик футболчи жамоа билан 5 йиллик шартнома имзолади. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, мазкур трансфер дортмундликларга 25 млн еврога тушган.

D7KS9-VX4AAaFKz

"Мёнхенгладбахда ўтган 5 йил учун жамоага раҳмат айтаман. Фаолиятимида янги босқичга кўтарилишнинг ҳозир айни вақти. Мен мазкур клуб аъзосига айланганимдан шодман. "Боруссия" Дортмунд ажойиб мухлисларга эга бўлган жамоа саналади", - деди Торган Азар.

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи якунига етган мавсумда 35 учрашувда майдонга тушди ва 13 та гол киритиб, 12 та голли узатмани амалга оширди.