Расман! "Бакайоко Франция клуби билан шартнома имзолади

Франциялик ярим ҳимоячи Тьемуэ Бакайоко фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради. 

29 ёшли хавбек "Лорьян" клуби билан шартнома имзолади. У янги жамоаси билан 2025 йилга қадар мўлжалланган битимга имзо чекди. У француз клубига эркин агент сифатида келиб қўшилди. 

Қайд этиш лозим, у ўтган мавсумни "Милан" сафида ижара асосида ўтказганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!