Расман! Балотелли Шомуродовнинг собиқ жамоаси билан шартнома имзолади
Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли яна ватанига қайтди. "Женоа" ўзининг расмий сайти орқали 34 ёшли футболчи билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Ҳозирча, эълон қилинган хабарда томонлар ўртасида имзоланган меҳнат шартномаси муддати ошкор этилмаган, гарчи матбуот аввалроқ шартнома 2024/2025 йилги мавсум охиригача тузилгани ҳақида ёзган бўлса ҳам.
Энди Балотелли “Женоа” сафида 45-рақамда ўйнайди. Эслатиб ўтамиз, Балотеллининг сўнгги иш жойи Туркиянинг "Адана Демирспор" клуби бўлган эди. У турк клубини эркин агент мақомида тарк этган эди. "Женоа" айни дамда Италия А Сериясида 18-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар