Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Расман: "Барса" энг муҳим истеъдод бўйича янгилик эълон қилди

Бунга анча тайёргарлик кўришди

«Барселона» ҳимоячи Хави Эспарт билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. Каталония клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 19 ёшли футболчи билан янги шартнома 2030 йилгача амал қилади.

Эспарт «синегранатликлар» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади ва сўнгги мавсумларда асосий жамоада ҳам майдонга тушиб келмоқда. 

У биринчи жамоа сафида шу пайтга қадар 15 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва яна 2 та голли пас муаллифи бўлди.

Октябрь ойи охирида клуб ҳимоячининг ўнг тўпиғи шикаст олганини маълум қилган эди. Тиббий хулосага кўра, жароҳат сабаб Эспарт камида етти ҳафта майдонга туша олмайди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ