Расман! "Бавария" футболчиси ёзда "Боруссия" Дортмундга кўчиб ўтади
“Бавария” ҳимоячиси Никлас Зюле хориж жамоаларидан бўлган таклифларга қарамай, фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттиришга қарор қилди.
Аниқроғи, Зюле ёзда Дортмунднинг “Боруссия” клубига кўчиб ўтади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда. “Бавария” билан шартномаси якунланадиган футболчи дортмундликлар сафига эркин агент сифатида текинга бориб қўшилади ва 4 йиллик шартнома имзолайди.
Маълумот учун, Никлас Зюле профессионал футболчилик фаолиятини “Хоффенхайм”да бошлаган. “Бавария” сафида эса 2017 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.
Фикрлар