Расман! "Бавария" Мюллер билан шартнома узайтирилганини маълум қилди (фото)

Германиянинг амалдаги чемпиони "Бавария" жамоаси футболчи Томас Мюллер билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Янги битимга кўра, Томас 2025 йил 30 июнига қадар мюнхенликлар сафида тўп тепиш ҳуқуқига эга бўлади. У асосий жамоага 2008 йил келиб қўшилганди. 

Маълумот ўрнида, Мюллер "Бавария" либосида 684 та ўйин ўтказиб, 237 та гол ва 261 та ассист муаллифи бўлган.  

мюллер

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!