
Расман! "Бунёдкор" бош мурабббийи истеъфога чиқарилди
Суперлигада биринчи истеъфо рўй берди.
"Ўзаро келишувга кўра, хорватиялик мутахассис Иван Бубало ва унинг мураббийлар штабидаги ёрдамчилари билан тузилган шартнома бекор қилинди. “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти Иван Бубало ва унинг ёрдамчиларига миннатдорчилик билдиради ва мураббийлик фаолиятига омад тилайди!
Маълумки, “Бунёдкор” 17 март куни Суперлиганинг 3-тури доирасида “Навбаҳор”га қарши майдонга тушади. “Қалдирғочларимиз”ни мазкур беллашувга шу кунга қадар мураббийлар штабида Иван Бубалога ёрдам бериб келган Анвар Ғофуров тайёрлайди. Анвар Хусаинович бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритади", деди клуб матбуот хизмати.
Жамоани Анвар Ғофуров вақтинча бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, "қалдирғочлар" 1-турда "Қизилқум"га, 2-турда эса "Андижон"га имкониятни бой берганди.
Фикрлар