Расман! "Бунёдкор" икки нафар хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади

"Қалдирғочлар"нинг таркиби кучайишда давом этади.

Икки нафар хорватиялик легионер 2024 йилги мавсумда “Бунёдкор” либосида тўп суради. Ўз вақтида Хорватия ёшлар терма жамоаси сафида майдонга тушган, “Бунёдкор”га келгунига қадар Сербия Суперлигаси иштирокчиси “Нови Пазар” клубида етакчилардан бири бўлган 28 ёшли ярим ҳимоячи Фрэйн Чирьяк ҳамда чап қанот вингери ва ҳужумчи чизиғида бирдек ҳаракат қиладиган Тони Йович 2024 йилги мавсумни “Бунёдкор”да ўтказади. Ҳар иккала футболчи билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.

Фрэйн Чирьяк
Туғилган санаси: 23.06.1995 йил
Фуқаролиги: Хорватия
Бўйи: 180 см
Амплуаси: марказий ярим ҳимоячи
Сўнгги жамоаси: “Нови Пазар” (Сербия)
Хорватия ёшлар (U-19) терма жамоаси сафида майдонга тушган

Тони Йович
Туғилган санаси: 02.09.1992 йил
Фуқаролиги: Хорватия
Бўйи: 178 см
Амплуаси: Вингер, ҳужумчи
Сўнгги жамоаси: “Слога” (Босния)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!