Расман! “Бухоро” — “Олимпик” ўйини ўтадиган жой ўзгарди

“Бухоро” футбол клуби шу йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига хат билан мурожаат қилган бўлиб, унда “Бухоро” спорт мажмуаси жорий йилнинг 1 апрель кунига қадар футбол учрашувлари учун тайёр бўлиши баён қилинган. 

Шунга қарамай, “Бухоро” футбол клуби белгиланган муддатга қадар стадион масаласини ҳал қила олмади. Бунинг оқибатида “Бухоро” футбол клуби “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 4.2. ҳамда 4.3. бандларини ўз вақтида бажармади. 

Шундан келиб чиқиб, Про лига 3-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Олимпик” учрашуви аввалдан белгилангани каби Бухоро шаҳрида эмас, Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказилади. Жамоаларнинг II даврадаги ўйинига Бухоро мезбонлик қилади. 

“Бухоро” футбол клуби “Олимпик” билан учрашув ўтадиган 6 апрель санасига қадар Регламентнинг юқорида кўрсатилган бандлари бўйича талабни бажармаса, клубнинг Про лига 5-туридан ўрин олган “Истиқлол” клубига қарши уй учрашуви ҳам Фарғона шаҳрига кўчирилади. Клуб бундай ҳолатда II давра ўйини учун ҳам Фарғонага сафар этиши бўйича огоҳлантирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!