Расман! "Челси" буни тан олди
Англия премьер-лигасида иштирок этувчи яна бир футболчи COVID 19 вирусини юқтириб олгани тасдиқланди.
Аниқроғи, “Челси” ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одоида коронавирус аниқланди. Бу хабарни клуб ҳам тасдиқлади.
“Вирусга қарши тестнинг мусбат натижасига қарамасдан, Каллум ўзини яхши ҳис қилмоқда ва машғулотларга қайтишни интизорлик билан кутмоқда. Унга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз”, - деб ёзилади клуб расмий баёнотида.
Айни дамда Хадсон-Одоининг барча яқинлари, “Челси” футболчилари, мураббийлари ва ходимлари карантинга юборилган.
Фикрлар