Расман! "Челси" кутилган трансферни амалга оширди
Тиагу Силва "Челси" клубининг навбатдаги трансферига айланди.
35 ёшли футболчи ПСЖ сафини тарк этиб, эркин агент сифатида янги жамоаси таркибига қўшилди. "Аристократлар" бразилиялик футболчи билан 1 йиллик келишувни амалга оширди. Шунингдек, шартномани яна бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.
Бир неча кун олдин лондонликлар Маланг Саррни ўз сафига қўшиб олган эди.
Фикрлар