
Расман! "Челси" Санчесни ўз таркибига қўшиб олди
Расман Роберт Санчес "Челси" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
Маълумот учун, Санчес "аристократлар" билан 7 йиллик шартнома имзолади. Унинг трансфери клубга 25 миллион фунтга тушган.
Роберт янги клубида иккинчи рақамли дарвозабон бўлмайди. У асосий таркиб учун Кепа билан курашади. Испаниялик посбоннинг "Челси"даги шартномаси 2025 йилгача амал қилади.
Фикрлар