Расман! Черан "Пахтакор" билан шартномасини узайтирди (фото)
"Пахтакор"нинг сербиялик легионери Драган Черан жамоа билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.
"Пахтакор" сафида ўзининг тўпурарлик ва етакчилик қобилиятини намойиш этиб, ҳозиргача жами 73 гол муаллифи бўлган Драган Черан жамоа билан шартномасини узайтирди. Эндиликда у 2022 йил охирига қадар "шерлар" сафида ўйнашда давом этади.
Маълумот учун, Черан "Пахтакор" сафида икки карра Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритган.
Фикрлар