Расман! Далот "Манчестер Юнайтед" билан шартномани узайтирди

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Диогу Далот клуб 5 йиллик янги шартномага қўл қўйди. Эски битим 2024 йилгача амал қилиши керак эди. 

Image

Далот шартномага имзоланганидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Манчестер Юнайтед"да ўйнаш - футболдаги энг катта шарафлардан бири. Бу клубга ўтганимдан бери МЮга бўлган мехрим кучайган", - деди 24 ёшли фулбек. 

Диогу "Барса"га ўтиши ҳақда миш-мишлар тарқалганди. Каталонияликлар янги ўнг қанот ҳимоячиси изламоқда ва вариантлар орасида у ҳам бор эди.

Далот мавсумни ажойиб тарзда ўтказмоқда. У "қизил иблислар" таркибида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та асисст амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!