Расман! "Динамо" Анвар Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди

  • 11 декабрь, 13:27
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Динамо" Анвар Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

Tecno

"Динамо" ПФК Суперлига-2025 якунига кўра шартномаси якунига етаётган жамоа етакчиларини ўз сафида қолдиришни ва 2026 йилги мавсум олдидан таркибини кучайтиришни режалаштирган.

Якунланган мавсумда "Динамо" шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жамоа сардорига айланган Анваржон Ҳожимирзаев 2026 йилни ҳам Самарқанд жамоаси сафида ўтказади. Сўнгги икки мавсумдан буён жамоамизнинг Суперлигадаги энг яхши тўпурари бўлиб келаётган ҳужумчи билан якунига етаётган амалдаги келишув 2026 йилнинг охиригача узайтирилганини мамнуният билан эълон қиламиз. 

Ўтган йиллар давомида Вадим Абрамов қўл остида «Динамо»нинг янги босқичга кўтарилишига катта ҳисса қўшган Анваржон Ҳожимирзаев янги 2026 йилги мавсумда ҳам голлари билан кўҳна шаҳарлик мухлисларни хушнуд этишига ишонамиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!