Расман! Эду Гаспар "Арсенал"ни тарк этди
Расман "Арсенал" спорт директори Эду Гаспар жамоани тарк этди. Бу ҳақида клуб ўз саҳифаси орқали маълум қилмоқда.
"Бу жуда қийин қарор. Менга бу жамоада ишлаш ёқди, айниқса Микель Артета билан, у ажойиб дўстга айланди. "Арсенал" энди юрагимда қолади. Клуб ва унинг мухлисларига фақат энг яхши нарсаларни тилайман", - деди Эду.
Гаспар Лондон жамоасидаги фаолиятини техник директори лавозимида 2019 йилда бошлаганди. Айни пайтда унга "Ноттингем Форест" ва "Олимпиакос" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар