Расман! Эрон терма жамоаси етакчиси "Интер" футболчисига айланди
Эрон миллий терма жамоаси ва "Порту" клуби собиқ футболчиси Мехди Тареми расман "Интер" клуби футболчисига айланди.
Эронлик футболчининг Португалия жамоаси билан амалдаги шартнома муддати якунига етганлиги сабабли у миланликлар сафига эркин агент сифатида кўчиб ўтди. Тареми янги жамоаси билан икки йиллик шартнома тузди. Келишувни яна бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.
5 кундан сўнг 32 ёшга тўладиган футболчи “Порту” сафидаги тўрт йиллик фаолияти давомида барча мусобақалар ҳисобидан умумий 182 та беллашувда майдонга тушиб, 91 та гол уришга муваффақ бўлган. Янги жамоаси “Интер”да ҳам унга жуда катта умид боғлашмоқда. Рахбарият бўлажак мавсумда ҳужум чизиғида Таремининг Лаутаро Мартинес билан биргаликда кучли тандем ҳосил қилишига ишонишмоқда.
Фикрлар