Расман: Германияда ёзги трансфер ойнаси ёпилди

Германияда Тошкент вақти билан соат 21:00 да ёзги трансфер ойнаси ёпилди.

Яқин соатлар ичида жамоалар трансфер ойнаси ёпилгунига қадар битимга эришган трансферларини эълон қилишлари мумкин.

Ушбу ёзги трансфер ойнасида, "Бавария" (143,5 млн евро) барчадан кўпроқ маблағ сарфлади. "Барселона"дан Филиппе Коутиньони ижарага олишди ва "Атлетико" ҳимоячисини 80 млн еврога харид қилишди.

Дортмунднинг "Боруссия" клуби 127,5 млн еврони трансферларга ҳаражат қилди. Дортмундликлар Матс Хуммелсни ортга қайтаришди, Юлиан Брандт ва Торган Азар билан шартнома имзолашди.

"Айнтрахт" (101,8 млн евро) клуби эса барчадан кўпроқ фойда кўрди. Лука Йовични "Реал"га 60 млн еврога сотиб юборишди ва Себастьян Аллерни "Вест Хэм" клубига 40 млн евро эвазига қўйиб юборишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!