Расман! Ҳасанов собиқ клубига қайтди
Про лигадан Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" жамоаси ҳам селекция ишларини давом эттирмоқда. Клуб матбуот хизмати бугун янги трансферни эълон қилди.
Клуб тарбияланувчиси ва қўқонлик мухлисларнинг севимли футболчиларидан бири ҳисобланмиш ярим ҳимоячи Муҳаммаданас Ҳасанов янги мавсумда яна "Қўқон-1912" жамоасида ҳаракат қилади. У бир неча йиллик танаффусдан сўнг собиқ жамоасига қайтди.
Ҳолбуки, футболчига "Бунёдкор" ҳам жиддий қизиқиш билдирганди ва томонлар ҳаттоки келишувга ҳам эришишганди. Бироқ кейинчалик вазият ўзгарди ва 29 ёшли Ҳасанов Қўқонга қайтишга қарор қилди.
Муҳаммаданас Ҳасанов "Қўқон-1912" жамоасининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи жамоа сафида 108 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 9 та гол ва 6 та голли узатма бор.
У ўтган йили "Локомотив"да тўп суриб, 27 та ўйинда ва 3 та голли пас берди.
Фикрлар