Расман! Икки тажрибали футболчи ОКМКни тарк этди, Рухадзе грузин клубига ижарага берилди

Давралар оралиғида ОКМК жамоасида бир нечта ўзгариш рўй берди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, кўп йиллар мобайнида олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилган Муроджон Тошматов ва Мирғиёс Сулаймонов билан ўртадаги битим ўзаро келишувга кўра бекор қилиниб, дўстона хайрлашилди.

Шунингдек, бир қатор ўйинчилар ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлиши мақсадида турли жамоаларга ижарага берилди. Ўнг қанот ҳимоячиси, Ўзбекистон Олимпия терма жамоамизга номзод Элдорбек Бегимов "Олимпик" жамоасига бориб қўшилган бўлса, иқтидорли ҳужумчи Бобурбек Собиров "Қўқон-1912" жамоасига ўтди.

Мавсум бошида клубга Грузиянинг "Самгурали" жамоасидан келиб қўшилган Иракли Рухадзе эса мавсум якунига қадар Грузиянинг бошқа бир жамоаси "Телави"га ижарага берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!