Расман: Ислом Қобилов "Сўғдиёна" футболчиси!

«Сўғдиёна» қишки трансферлар ойнасида ўзининг таркиби кучайтиришни бошлаб юборди.

Ўтган мавсум «Локомотив» жамоаси шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳимоячи "Сўғдиёна" билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида Ислом Қобилов 1997 йил 1 июнда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Ислом Қобилов ўтган мавсумда «Локомотив» таркибида 4 та учрашувда майдонга тушган ҳамда 360 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Футболчи фаолияти давомида «Металлург», «Бунёдкор» жамоаларида тўп тепган. Унинг сўнгги жамоаси «Локомотив» ҳисобланади.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!