Расман! Ислом Тўхтахўжаев "Андижон"га ўтди
“Андижон” жамоаси таркибни кучайтириш учун олиб бораётган селекция доирасида бу сафар яна бир тажрибали футболчи - Ислом Тўхтахўжаев билан келишувга эришилди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
1989 йилнинг 30 октбярь санасида Фарғонада таваллуд топган марказий ҳимоячи ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган ижрочилардан бири саналади.
2023 йилнинг ярмидан буён ОКМК шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган Тўхтахўжаев 2026 йилдан эътиборан “Андижон” сафида тўп суради.
Ислом “Нефтчи”, “Локомотив”, “Льяонинг” (Хитой), “Қизилқум”, “Ал-Гарафа” (Қатар) сингари клубларда ўйнаган.
Шу кунгача Тўхтахўжаев фаолияти мобайнида 427 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 10 та голли ассистни амалга оширган. Ўзбекистон миллий терма жамоамиз таркибида 78 та ўйинда қатнашган ва 2 та гол муаллифи бўлган.
Жамоамизнинг янги аъзоси уч карра Ўзбекистон чемпиони ва икки карра Кубок соҳиби ҳисобланади.
Фикрлар