Расман: Жавоҳир Сидиқов "Қўқон-1912"га қайтди!

CHERY AUTO

"Қўқон-1912" Суперлиганинг янги мавсумига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Бугун клуб матбуот хизмати жамоа яна бир футболчи билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Tecno

Унга кўра, қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Жавоҳир Сидиқов яна "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилади. Футболчи аввал ҳам бир неча йил давомида Қўқон жамоаси сафида тўп сурган.

Маълумот учун, Сидиқов ўтган мавсумни "Насаф" жамоаси таркибида ўтказиб, 17 та учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!