Расман! Жеррард жамоаси Франция терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолади
Бирмингемнинг "Астон Вилла" клуби ўзининг расмий сайтида "Марсель" ярим ҳимоячиси Бубакар Камара билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Франциялик футболчи эркин агентга айланди ва шу сабабли у инглиз клубига текинга кўчиб ўтди. Айтиш керакки, Камара “Астон Вилла” билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи ўтган ҳафтада илк бор Франция терма жамоасига чақирилганди.
22 ёшли Камара 2016 йилдан бери "Марсель"да тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоа сафида жами 170 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар