Расман! Маҳмуд Маҳамаджонов - "Пахтакор" футболчиси!

TIGGO 2 PRO

2024 йилги мавсумнинг иккинчи даврасини "Пахтакор"да ўтказган Маҳмуд Маҳамаджонов "Пахтакор"га трансфер қилинди.

Педру Морейранинг истагига кўра қанот ҳимоячиси яна "шерлар" сафига қайтди. Бу сафар 3 йиллик шартнома асосида. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.

"Бунёдкор" мени тарбиялади, бунинг учун уларга катта раҳмат! "Пахтакор" эса менга қайта имконият берди. Энди бор эътиборимни бир жамоага қаратаман. Мақсадим, фаолиятимдаги илк чемпионликка эришиш. Менга ишонч билдирган бош мураббий ва клуб раҳбариятига раҳмат айтаман", - дейди 21 ёшли футболчи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!