
Расман "Машъал"да бош мураббий ўзгарди. Алиқуловнинг қаерда ишлаши ҳам маълум
Расман "Машъал" клубида бош мураббий ўзгарди. Клуб матбуот хизматининг ёзишича, иккинчи давра арафасида мураббийлар штаби янгиланди. Жамоа бош мураббийи сифатида Отабек Нарзуллаев тайинланди.
Бунгача жамоанинг бош мураббийи вазифасида фаолият юритиб келган Асрор Алиқулов клубнинг U21 жамоасига раҳбарлик қиладиган бўлди. Мазкур қарор клубнинг ички тизимидаги иш самарадорлигини ошириш, ёшлар ва асосий таркиб ўртасида узвий боғлиқлик яратиш мақсадида қабул қилинди.
Отабек Нарзуллаев футболимизда яхши таниш шахс ҳисобланади. Унинг футболга бўлган ёндашуви, жамоа қуришдаги замонавий услуби ва интизомга таянган машғулотлари футбол мухлисларига яхши маълум. У аввал ҳам «Машъал»нинг турли ёш тоифасидаги жамоалари билан самарали иш олиб борган, кучли мураббийлардан бири сифатида эътироф этилган.
Жамоа бугунги кунда янги мавсум учун тайёргарлик ишларини жадал олиб бормоқда. Отабек Нарзуллаев бошчилигида машғулотлар янада юқори интизом ва профессионал даражада ташкил этилмоқда. Мақсад — янги мавсумда клубнинг мақоми ва натижаларини яхшилаш, мухлислар ишончига муносиб жамоа кўринишини таъминлаш.
«Машъал» раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилар янги мавсумда мухлислар ишончини оқлашга, юқори мақсадлар сари интилишга бел боғлаган", - дейилади расмий хабарда.
Комментарии