Расман! "Милан" Леауни текинга қўйиб юбормаслик учун у билан шартномани узайтирди

"Милан" клуби жамоа ҳужумчиси Рафаэль Леау билан шартнома муддатини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти орқали хабар берилди.

Янги келишувга кўра, футболчи 2028 йил 30 июнга қадар "россонерилар" шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Леауни текинга қўйиб юбормаслик учун раҳбарият товон пул миқдорини 175 миллион еврога кўтарди.  

Маълумот ўрнида, Рафаэль "Милан"га 2019 йил ёзида "Лилль"дан келиб қўшилганди. Шу муддатга қадар у 162 беллашувда 41 гол ва 29 ассист муаллифига айланган. 

леау

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!