Расман! Модрич 2018 йилнинг энг яхши плеймейкери деб топилди
Ads

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) “Реал” Мадрид клуби ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрични якунига етиб бораётган 2018 йилнинг энг яхши плеймейкери деб топди.

Таъкидлаш керакки, 33 ёшли Модрич бу борада 272 очко тўплади. Ундан кейинги поғонани эса 144 очко билан “Барселона” форварди Лионель Месси эгаллади. Кучли учликни эса "Челси" клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар (114) якунлаб берди.

Кучли ўнликдан эса шунингдек Кевин Де Брейне (36), Неймар (18), Поль Погба(14), Кристиан Эриксен (10), Миралем Пьянич(7), Хамес Родригес (7) ва Криштиану Роналдулар (5) жой олишган.

Маълумот учун, ушбу мукофот ўтган мавсум Лионель Мессига насиб этган эди.

Минбар

Барча блоглар