Расман!
Ads

Англиянинг "Хаддерсфилд" клуби "Монако" ҳимоячиси Теренс Конголони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Унга кўра 24 ёшли голландиялик футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолаган. "Хаддерсфилд" эса ушбу трансфер учун “Монако”га нақд 20 млн евро тўлаган.

Маълумот учун, Конголо ўтган мавсумни "Хаддерсфилд" сафида ижара асосида ўтказган ва 17та учрашувда майдонга тушган.