Кападзе Индонезияга нега ташриф буюрди?
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе ҳозир Индонезияда бўлиб турибди.
Кападзе бугун ўтказилган кичик матбуот анжуманида мамлакатга ташрифи мақсадини тушунтириб берди. Унинг айтишича, бу сафар туризм соҳасига оид бир компания таклифи билан боғлиқ.
“Менинг бу ерга келишим — туризмга оид таклифни қабул қилиш учун. Индонезия терма жамоасини бошқариш бўйича расман интервью бериш режам йўқ. Асосан, менга тушаётган барча таклифларни кўриб чиқаман. Мен таклифларга очиқман”, — деди мураббий.
Шунингдек, у Индонезия футбол федерацияси (ПССИ) билан мулоқот бўлганини ҳам тасдиқлади.
“Ҳа, федерация билан алоқа бўлган. Мен Сумаржи билан суҳбатлашганман, лекин бу аниқ таклиф эмас эди. Саволлар умумий тарзда берилди, масалан: "Сизда ишлаш истаги борми?"Мен эса Индонезияга ташриф режам борлигини айтдим. Ташрифдан кейин бу масалани муҳокама қилиш мумкин. Саволлар ҳам умумий эди — масалан, "Индонезия билан ҳамкорлик қилиш хоҳишингиз борми?" Мен эса шу саволларга мос равишда жавоб бердим”, — дея қўшимча қилди ўзбекистонлик мутахассис.



Фикрлар