Расман: Муҳаммад Мокаев янги промоушен билан шартнома имзолади
Мағлубиятсиз серия қайд этаётган жангчи Муҳаммад Мокаев Brave FC га қайтади. Бу ҳақида промоушен президенти Муҳаммад Шаҳид маълум қилди.
“Brave FC учун Муҳаммаднинг қайтиши ҳақиқатдан ҳам ажойиб. Мокаев ўз вазнида дунёнинг энг яхши жангчиси эканини исботлади, уни ўз сафимизда кўрганимиздан хурсандмиз", - дея Шаҳид сўзларини келтирди ММА Fighting.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Мокаев кетма-кет еттита ғалабадан сўнг UFC промоушенлигидан четлатилган эди.
Фикрлар