Расман! Нагельсманн "Бавария"га қайтмайди, у Германия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди
Ёш ва умидли бош мураббий Юлиан Нагельсманн Германия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди.
Эндиликда мутахассис 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати якунига қадар "Бундестим" бошқарувида бўлади. Натижаларга қараб, унинг келажаги кейинчалик икки томонлама муҳокама қилинади.
Олдинроқ, кўплаб ОАВда Юлианнинг "Бавария"га қайтиши ва Томас Тухель ўрнини эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалаётган эди.
Фикрлар