Расман! "Навбаҳор" "Пахтакор" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди

TIGGO 2 PRO

 

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси навбатдаги трансферни эълон қилди. "Пахтакор" футболчиси Пўлатхўжа Холдорхонов "лочинлар" аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

"Навбаҳор" қишки трансфер ойнасидан самарали фойдаланган ҳолда, ўз таркибини маҳоратли футболчилар билан тўлдиришда давом этмоқда. Шундай ўйинчилардан бири, маҳоратли ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов жамоамиз таркибига қўшилди.

Мазкур футболчи 2003 йил, 6 июлда Наманган вилояти, Косонсой туманида  туғилган. Фаолияти давомида Тошкентнинг “Пахтакор” (2021, 2023-2024 йиллар) ва “Олимпик” (2022 йил) жамоаларида тўп тепган.

Пўлатхўжа Холдорхонов Ўзбекистоннинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда ўйнаган ва Ўзбекистон-У-20 ёшлар жамоаси таркибида 2023 йили Осиё чемпиони бўлган, шунингдек, Ўзбекистон-У-23 олимпия терма жамоамизнинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Биз жамоамизнинг янги футболчисига "Навбаҳор”да омад ёр бўлиб, “лочинлар”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!