
Расман! "Пахтакор" "Бунёдкор" футболчисини сотиб олди
"Пахтакор" "Бунёдкор" билан Маҳмуд Маҳаммаджонов борасида келишувга эришди. Бу ҳақда "шерлар" матбуоти хабар берди. Маҳаммаджонов ўтган мавсумни ижара асосида "Пахтакор"да ўтказган эди.
“Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўзаро келишувга эришди. У бугун Анталья сари парвоз қилади. Ҳуш келибсан, Маҳмуд!" , - дея ёзди клуб матбуоти.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи ўтган мавсум Суперлигада 20 та ўйинда қатнашиб, битта гол ва яна бир ассистни ўз номига ёздириб қўйди.
Фикрлар