Расман! Португалия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси фаолиятини якунлади
Португалия терма жамоаси собиқ ҳужумчис Угу Алмейда футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 35 ёшли футболчи бу ҳақда ўзининг Инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Таъкидлаш керакки, Алмейда фаолияти давомида “Порту”, “Вердер”, “Бешиктош”, “Кубань” ва “Анжи” клубларида тўп сурган. Португалия терма жамоаси сафида эса 22 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4 та гол уришга муваффақ бўлган.
Алмейданинг сўнгги жамоаси Португалиянинг “Академия” клуби бўлган эди.
Фикрлар