Расман! ПСЖ Почеттинони истеъфога чиқарди
ПСЖ Маурисио Почеттино жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиққанини эълон қилди.
“Клубимиз Почеттино билан ҳамкорликни якунлаганимизни тасдиқлайди. Маурисио ва унинг мураббийлар штабига қилган ишлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз”, — дейилади парижликлар баёнотида.
Почеттино ПСЖни 2021 йилнинг январидан буён бошқариб келмоқда. 50 ёшли аргентиналик мутахассис жамоа билан Франция чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, мамлакат кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланди.
Бугун, 5 июль куни ПСЖ матбуот анжумани ўтказишни режалаштирган. Унда катта эҳтимол билан Кристоф Галтьенинг янги бош мураббий этиб тайинланиши эълон қилинади.
Фикрлар