Расман! "Қизилқум" 25 ёшли туркманистонлик футболчи билан шартнома имзолади (фото)

CHERY AUTO

Бахтиёр Гургенов "Қизилқум" жамоаси футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган жамоамиз ўз таркибини яна бир легионер билан тўлдирди. Туркманистонлик ҳимоячи Бахтиёр Гургенов эндиликда "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Клуб ва футболчи ўртасида мавсум охиригача шартнома имзоланди.

Бахтиёр Гургеновнинг сўнгги жамоаси Туркманистоннинг "Олтин Аср" клуби ҳисобланади.

Бахтиёр ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган куни: 27.02.1998 йил.
Туғилган жойи: Балканабад — Туркманистон.
Позицияси: ҳимоячи.

бахтиёр_1

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию