Расман! "РБ Лейпциг" Суперлиганинг энг яхши тўпурарини ўз сафига қўшиб олди

"РБ Лейпциг" клуби ўзининг расмий сайтида "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Александр Серлотнинг трансферини расман эълон қилди.

Немис грандига 24 ёшли норвегиялик футболчининг трансфери 20 млн еврога тушган. Ушбу сумма келажакдаги бонуслар ҳисобига яна 4 млн еврога ошиши мумкин.

“Шимол қироли. “РБ Лейпциг”га хуш келибсан!”, - деб ёзилади клуб расмий твиттер саҳифасида.

Таъкидлаш керакки, Серлот ўтган мавсумни “Трабзонспор” клубида ижарада ўтказди ва Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!