Расман! "Рома" эндигина клубга қайтган футболчисини "Милан"га бериб юборди (фото)

"Рома" клуби ҳимоячиси Алессандро Флоренци фаолиятини бошқа жамоа сафида давом эттиради.

"Милан" матбуот хизмати хабарига кўра, "россонерилар" италиялик ҳимоячиси бир мавсумга ижарага олган. Шартномада уни кейинги мавсум сотиб олиш ҳуқуқи ҳам мавжуд.

Ҳозирча, Милан шаҳри клуби Флоренци учун 1 миллион евро тўлаган. Агар унинг трансфери тўлиқ сотиб олинса, жамоа "Рома" ҳисобига 4,5 миллион евро ўтказиб беришига тўғри келади.

30 ёшли футболчи ўтган мавсумни ижара асосида ПСЖда ўтказди ва эндигина жамоавий машғулотларга келиб қўшилганди.

photo_2021-08-21_14-13-56

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!