Расман! Россия терма жамоаси қишки олимпиада ўйинларига қўйилмайди
Ads

Халқаро олимпия қўмитаси ижроқўми Россия терма жамоасини келгуси йил Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бу ҳақда Inside The Games нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича Халқаро олимпия қўмитаси россиялик спортчиларга фақат нейтрал байроғ остида мусобақаларда иштирок этишни таклиф қилмоқда.

Бундан ташқари олимпиадага борадиган спортчилар рўйхати Халқаро олимпия қўмитасининг махсус комиссияси томонидан аниқлаб олинади.