Расман. Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи
"Манчестер Юнайтед" ўзининг расмий сайтида Рубен Аморим бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Португалиялик мутахассиснинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2027 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Шунингдек, томонлар келишувида шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.
Аморим жамоада 11 ноябрдан иш бошлайди. Руд ван Нистелрой Рубен келгунига қадар жамоани бошқаришда давом этади.
- Рубен Аморим - Европа футболидаги энг ажойиб ва юқори баҳоланадиган ёш мураббийлардан бири, - дея таърифлади мутахассисни МЮ.
Фикрлар